Amaliyot o‘tkazish tartibi

Олий таълим муасасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик амалиётларни ташкил этиш ва ўтказиш

ТАРТИБИ

I. Умумий қоидалар

Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли Фармони ва Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 242-сонли Қарорига мувофиқ Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида педагогик амалиётни ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва шаклини белгилайди.

Педагогик амалиётнинг мақсади – қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар учун очиқ маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказиш, ўтилган дарсларни муҳокама қилиш ва танқидий таҳлил этилишига йўналтирилган бўлиб, у педагог кадрларнинг касбий компетентлигини  ривожлантириш, соҳага оид инновацияларни фаол ўзлаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга хизмат қилади.

Педагогик амалиётнинг вазифалари:

  • олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини ташкил этишнинг мазмуни ва шаклига қўйилаётган замонавий талабларни ўзлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолашига;
  • педагогик-психологик ҳамда махсус фанларни ўқитиш методикасига оид назарий билимларни мустаҳкамлашига;
  • тегишли профиль кафедраларининг иш тажрибаси, профессор-ўқитувчилар салоҳияти, “Устоз-шогирд”тизими асосидаги фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилишига;
  • фанлар бўйича машғулотларни лойиҳалаштириш, локал ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш (ишчи ўқув дастури, календарь тематик режалар, машғулот ишланмалари ва бошқ.), ўзаро машғулот таҳлилларини ўтказиш, очиқ ўқув машғулотларини ташкиллаштириш ва баҳолаш технологияси бўйича зарур кўникма, малакаларни ўзлаштиришларига ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг касбий ўсишлари учун қулай ижодий муҳитни яратишдан иборат.

 

Matnlarda xatolikka ko`zingiz tushsa, xato jumlani tanlab Ctrl+Enter tugmalariga bosing va bu haqda administratorga xabar yuboring.