Э Ъ Л О Н

ТошДЎТАУ ҳузуридаги тармоқ маркази Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академиясида 2020 йил 23 ноябрдан бошлаб ”Инновацион таълим стратегиялари: миллий ва жаҳон тажрибаси” ўқув лойиҳаси асосида «Таълим сифати ва илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш» номли қисқа ўқув курслари бошлаганлигини маълум қилади.

Ушбу курсдан мақсад:
🔸 Тингловчиларнинг ўқув ҳамда илмий-педагогик жараёндаги фаолиятини халқаро стандартлар ва жаҳон тажрибаси асосида янада ривожлантириш.

🔸 Жаҳоннинг нуфузли платформалари (Google Scholar, ResearchGate ва ҳ.к.) да ўз илмий ишлари билан фаол бўлиш имкониятларини яратиш.

🔸 Тармоқ марказнинг маҳаллий ва халқаро рейтингдаги ўрнини юқори поғоналарга олиб чиқишга кўмаклашиш.

🔸 Халқаро таълим тизимидаги энг илғор интерфаол усуллардан фойдаланиб, давлат тилида иш юритиш, шунингдек, нутқ ва имло қоидаларини ўзлаштириш ҳамда амалиётга жорий этишдан иборат.

Курсни жаҳоннинг энг етук университетлари (Кембридж, Колумбия, Гарвард, Мичиган, Гумбольдт ва ҳ.к.) да таҳсил олган, халқаро тажрибага эга, Республикамизнинг олий тоифали мутахассислари ҳамда малакали профессор-ўқитувчилари олиб борадилар.

Барча манфаатдор таълим муассасаларини ҳамкорликка таклиф қиламиз.

☎️ Мурожаат учун телефон:
(94) 670-75-50
(97) 777-13-75

Бош илмий-методик марказнинг телеграм каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERWoHVUB1WCXLiDBQ

Matnlarda xatolikka ko`zingiz tushsa, xato jumlani tanlab Ctrl+Enter tugmalariga bosing va bu haqda administratorga xabar yuboring.