РЕСПУБЛИКА ОТМЛАРИДА МУҚОБИЛ МАЛАКА ОШИРИШ

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш минтақавий ва тармоқ марказларида Республика ОТМ муқобил малака ошириш шаклларига тўғри келган 18 нафар педагогдан бир нафари БухДУ ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Гули Тоирова Ибрагимовнадир. У 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (Рус тили) бакалавриат таълим йўналиши учун ёзилган “Ўзбек тили” номли дарслиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июнь 359-сонли буйруғига асосан чоп эттирган.
Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Г.Тоирова 2020 йил 18 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази (КМО ва ҚТМ) малака ошириш томонидан ташкил этилган зумм дарсини (очиқ машғулот) ўтди.

Matnlarda xatolikka ko`zingiz tushsa, xato jumlani tanlab Ctrl+Enter tugmalariga bosing va bu haqda administratorga xabar yuboring.